Бунинг учун поликлиникага қайта-қайта бориш, навбат кутиш ёки ортиқча қоғозбозлик билан шуғулланиш талаб этилмайди.

Мазкур хизмат автотранспорт воситасини бошқариш вақтида хавфсизлик камарини тақишга тўсқинлик қилувчи касаллик ташхиси қўйилган фуқаролар учун мўлжалланган.

Маълумотномани олиш учун my.gov.uz портали ёки унинг мобил иловасига кириб, «Маълумотномалар» бўлими орқали тегишли хизматни танлаш ва ҳужжатни юклаб олиш кифоя.

Маълумотнома автоматик шаклланиши учун фуқаро аввал тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтган бўлиши ҳамда тиббий хулоса электрон ахборот тизимига киритилган бўлиши лозим. Ҳужжат тиббий хулосада белгиланган муддат давомида амал қилади.

Хизмат бепул кўрсатилади ва уни расмийлаштиришда қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.