Учрашувда қайта тикланувчи энергетика, энергия сақлаш, чиқиндини қайта ишлаш ва сув таъминоти соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Хитой компанияларининг Андижон вилоятида логистика хабини ташкил этиш, агровольтаикани ривожлантириш ҳамда нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланди.