Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 28 километр бўлган янги темир йўл қурилиши режалаштирилган.
Тадбирда «Тошкент МТУ» филиали бошлиғи О. Худойқулов иштирок этиб, мазкур лойиҳа поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, қатновларни узлуксиз ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Қурилишнинг илк кунидаёқ 203-сонли тажриба йўл машина станцияси ходимлари томонидан лойиҳанинг дастлабки 1 километрига пўлат излар ётқизилди.