Жумладан, пиёда ҳолда кириб келган фуқаро тана аъзоларини сканерловчи қурилма ёрдамида текширилганда, унинг кийими ички қисмига ҳуфиёна жойлаштирилган умумий оғирлиги 83,7 грамм бўлган заргарлик буюмларини олиб киришга урингани фош этилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, олиб қўйилган заргарлик буюмларининг умумий қиймати 85 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.