Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи, “С5+1” форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда Ўзбекистон – Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак тадбирларни мазмунан бойитиш, янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги билдирилди.
Қисқа вақт ичида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва қўшма ишбилармонлик ташаббусларини илгари суришнинг самарали механизмига айланган ишбилармонлик кенгашининг аҳамияти ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Икки мамлакат етакчилари иштирокида ўтказиладиган бўлажак халқаро тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.