Саммит кун тартибидан ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга оид долзарб мавзулар ўрин олган. Халқаро ва минтақавий ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Йиғилиш якунида ШҲТнинг 25 йиллигига бағишланган Бишкек декларацияси ҳамда хавфсизлик, иқтисодиёт, транспорт, экология, сунъий интеллект, маданий-гуманитар алмашинув ва ҳамкорликнинг бошқа кўплаб йўналишларида шерикликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.