Вьетнам U-23 — Ўзбекистон U-23 0:2

Голлар:
Муҳаммадали Ўринбоев — 5-дақиқа
Нурлан Ибраимов — 67-дақиқа

Равшан Ҳайдаров шогирдлари шу тариқа гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик футболчилар дастлабки турда Филиппинни 5:1, иккинчи турда эса Кувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Кувайт устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа чорак финал йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритган.

Учта учрашувдан 9 очко жамғарган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси «С» гуруҳини пешқадам сифатида якунлади. Жамоа энди мусобақанинг плей-офф босқичида иштирок этади.