Адлия вазирлиги маълумотига кўра, арбитраж трибунали 2026 йил 26 октябрь куни мазкур иш юзасидан қарор қабул қилган. Унга мувофиқ, даъвогарларнинг Ўзбекистонга нисбатан билдирган барча талаблари қаноатлантирилмаган.

Ушбу инвестициявий низо 1992 йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тузилган инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битим асосида келиб чиққан. Арбитраж жараёни 2021 йил июнь ойида бошланган бўлиб, қарийб беш йил давом этган.

Қайд этилишича, арбитраж трибунали қарори низолашувчи томонлар учун якуний ҳисобланади.

Мазкур ишда Ўзбекистон давлат манфаатларини Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг «Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle» халқаро юридик компанияси ҳимоя қилган.