Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш финалида иштирок этган Ҳусниддин Норбеков 16,04 метр натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади.

Пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Ўзбекистон вакили Егор Болотов 52,90 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.

Аёллар ўртасида F32 классида клуб улоқтириш финалида иштирок этган Маҳлиё Акромова 24,08 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, у Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F37 классида ядро улоқтириш баҳсларида Қудратилло Маъруфхўжаев 16,66 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. У ҳам Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилади.

Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 5 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза — жами 19 та медал бор.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаб турибди.