Ташкент қаласы үшін электробустар сатып алынады

    Көлік 1 Iyul 2021 1639

    БҰҰ-ның Даму Бағдарламасы және Жаһандық экология қорының көмегімен Ташкент қаласы үшін электробустар сатып алынады.

    Ушбу лойиҳани Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармасининг “Атмосферага зарарли моддаларни кам чиқарувчи автотранспорт воситаларига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш” дастури доирасида амалга ошириш режалаштирилган.

    Бугун пойтахтимизда Лойиҳани баҳолаш Қўмитасининг манфаатдор вазирлик ва идоралар масъул ходимлари иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишида мазкур лойиҳа бўйича амалий ишларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Ушбу лойиҳа Тошкент шаҳри мисолида шаҳар жамоат транспортида электротранспортдан жадал равишда фойдаланишни жорий этиш йўли билан атроф - муҳит сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, ушбу тажриба Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилиши мумкин.

    Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш ҳамда пилот лойиҳа тариқасида шаҳарда яшил транспорт йўлагини жорий этиш кўзда тутилган. Олти йил муддатга мўлжалланган лойиҳага донорлар БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан 3,9 млн.долл. маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

    Лойиҳанинг жорий этилиши билан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорининг сезиларли даражада камайтирилишига эришилади.

    Лойиҳа Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

    No date selected
    November 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates