Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ўрганиш, тизим фаолиятида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 330 та «сирли мижоз» тадбирлари, «рейд»лар ҳамда 1 303 та профилактик суҳбатлар ўтказилди.

 Натижада иш фаолиятида хато-камчиликка йўл қўяётган ДХМ ходимларининг 281 таси огоҳлантирилди, 34 тасига ҳайфсан, 24 тасига жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди ҳамда 8 таси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.