Хабарингиз бор, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, улғайиб келаётган ёш авлод қалбида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини ошириш мақсадида шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Экология мавзусига доир энг яхши адабий асарлар” танловини эълон қилган эди.

Танловда профессионал адиблар ва ёш ижодкорлар босма нашрлар ҳамда оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги адабий-бадиий асарлари билан иштирок этди. 2019 йилнинг 31 августидан 2020 йилнинг 20 ноябригача эълон қилинган ижодий ишлар таниқли ва тажрибали ижодкорлар ҳамда экология соҳаси мутахассисларидан таркиб топган ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

2020 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Барча ғолиб ва совриндорларни мукофотлар билан табриклаймиз. Қуйида уларнинг рўйхати эълон қилинмоқда:

1-ўрин:

Муҳиддин Абдусамад  – “Учаётган киприклар” номли шеърий тўплам учун

2-ўрин:

Жумақул Қурбонов – “Тоғлар кўзёшларга ишонади” номли қиссаси учун

Каримберди Тўрамурод – “Тоғай Муроддан қолган далалар” ҳикоялар тўплами учун

3-ўрин:

Фозил Фарҳод – “Кулгилар базмида қувонч тўла жом” номли шеърий туркуми учун

Биби Робиа Саидова – “Марв тути” ҳикояси учун

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

Илҳомжон Абдусаломов, “Табиатни асраш бурчимиз” ҳикояси учун

Муҳиддин Омад, туркум шеърлари учун

Шавкат Дўстмуҳаммад, қўғирчоқ театри учун тўрт кўринишли “Гулсеварнинг гуллари” номли эртак-пьесаси учун

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати