Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон автомобил мактаби ўқитувчиси Ш.С. фуқаро М.га танишлари орқали 10 кун муддатда “Е” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув дарсларига қатнашмасдан олиб беришни ваъда қилиб,  эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.