Бугунги кунда Республикадаги 17 та “Нурли маскан”ларда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчилар таълим ва тарибия олиб келишмоқда. 

Келажакда улар ўз ўринларини топиб муносиб ҳаёт кечиришлари мақсадида: 

1. Ўқувчиларнинг имкониятлари, қизиқишлари, касбга бўлган мойиллиги сўровнома ва суҳбатлар орқали ўрганилди. 

2. Републикадаги 5 та муассасаса замонавий турдаги касбга ўқитиш (технология) хоналари ташкил этилди.  

3. “Ишга мархамат” мономарказларининг мутахассислари ёрдамида ўқитиш ва амалиёт дарслари йўлга қўйилди.

Ушбу тизим тўлиқ йўлга қўйилиши натижасида Нурли масканларда таълим-тарбия олаётган ўқувчиларимиз келажакда ўзлари қизиққан касбни мукаммал ўрганиб, ҳаётда ўз йўлларини топиб кетишади деб умид қиламиз, дея  ёхабар беради, Халқ таълими вазирлиги расмийлари.