Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятидан келган фуқаро Д.Б. фуқаро Б.Қ.нинг “Nexia-2” русумли автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 2 500 қути акциз маркаси бўлмаган “Esse Change”  номли тамаки маҳсулотини Наманган шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.