Уларнинг 8 нафари дипломатик ваколатхоналар ходимлари, 9 нафари Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар, 55 нафари доимий яшовчилар, яна 9 нафари эса хусусий сафар билан борган шахслардир.

Элчихона улар билан доимий алоқада экани ва вазиятни назорат қилиб бораётгани билдирилди.

“Зарурат туғилганда Теҳрон шаҳридаги элчихонага +98 912 132 78 23 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин. Масъул шахс — Элбек Юлдашев”, деб ёзмоқда ТИВ.