Қўлланмада ҳаж зиёрати одоблари, унинг фарз амалларини бажариш тартиб-қоидалари, дуолар, Саудия Арабистонида жорий этилган янги тартиб-қоидалар, аэропорт, меҳмонхоналарда нималарга эътиборли бўлиш кераклиги каби масалалар батафсил баён этилганки, у барча ёшдаги кишилар учун қулайдир. 

Шунингдек, иловада муборак сафар давомида ўқиладиган дуолар аудио шаклида берилгани зиёратни мукаммал адо этишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга Ҳаж зиёратида қаерларга борилиши, зиёратгоҳларнинг тарихи ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

 Илова қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:

 —“Ҳаж қўлланмаси”

— “Ҳаж дуолари”

— “Сафарга тайёргарлик”

—“Ислом тарихига оид жойлар”

Шунингдек, иловада бир қатор эслатма ва хизматлар бор. Жумладан, пандемия шароитида Саудия Арабистонидаги тартиблар, қайси вакциналар олиш зарурлиги ҳамда об-ҳаво маълумотлари ҳам бериб борилмоқда.

Иловани GooglePlay ҳамда AppStore орқали юклаб олиш мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.