27–29 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик боғида II халқаро асал фестивали ўтказилади. 

Мазкур фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотларини билан иштирок этадилар.

Бундан ташқари, тадбир дастуридан республикамизда қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланган “Илмий-амалий конференция” ва асал кўргазмалари, спорт мусобақалари, меҳмонлар учун концерт, шунингдек асаларичилик соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижлик асаларичилик соҳасидаги мутахассислардан маҳорат дарслари ўрин олган.

Фестивал доирасида “Афсоналар водийси” тематик боғида “Энг яхши қадоқланган асал” ва “Энг табиий асал” номинациялари бўйича танловлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.