EFE агентлиги Испаниянинг Галисия шаҳри ҳокимияти аҳолига ижтимоий масофа талабларига жавоб бермаган ҳолатда кўчада чекишни тақиқлади, деб хабар берди.
Таъкидланишича, тақиқ бир кун олдин кучга кирган. Галисия маъмурияти раҳбари Альберто Нуньеса Фейхоонинг сўзларига кўра, у бундай чорани оммавий ахборот воситалари ва олимлар билан учрашувдан кейин амалга оширган.
Ташаббусга кўра, нафақат кўчаларда, балки ресторан ва кафелардаги очиқ майдонларда ҳам ижтимоий масофага амалга қилмасдан чекиш мумкин бўлмайди.