Маълумки, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан 2020-йилнинг апрель ойида “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ, юртимизда COVID-19 коронавирусининг тарқалишини олдини олиш мақсадида белгиланган карантин чора-тадбирларига кўра кинотақдимотни ўтказиш номаълум муддатга қолдирилган эди.
Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси бошқарув кенгаши аъзолари, ҳамда гильдиялар етакчилари иштирокида ушбу масалада йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимотини юқори даражада ўтказиш масаласи ; саралаш комиссияси ва ҳакамлар хайъати таркиби масаласи; турли ташкилий масалалар муҳокама қилинди.