Мамлакатимизда бугун аҳоли ва айниқса, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳамда уларда китобхонлик муҳитини шакллантириш, миллий маънавиятимиз, адабиётимиз тараққиётига ҳисса қўшган адиб ва ёзувчиларимизнинг пок хотирасини абадийлаштириш мақсадида юртбошимиз ташаббуси билан шаҳримизда ўзбек адабиётимиз, миллий маданиятимиз тараққиётига ҳисса қўшган адиблар хотирасини абадийлаштириш мақсадида Адиблар хиёбони ташкил этилди.

Мана шундай кўркам Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий мажмуаси яратилди.  Ушбу мўъжаз масканга ардоқли ўзбек шоираси Зулфия Исроилованинг  номини абадийлаштириш учун ўрнатилган монумент ўзгача кўрк ва гўзаллик бағишлаб турибди.

Баҳорнинг илк куни таниқли жамоат арбоби, садоқат ва вафо куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун мамлакатимиз бўйлаб кенг маънода нишонланиши ижодкор ва зиё ахлида анъанага айланган эзгу фазилатлардан биридир.

Анашундай эзгу нийятда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ташаббуси билан, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамколикда Адиблар хиёбонида Ардоқли ўзбек шоираси Зулфия Исроилованинг  таваллуд топган кун муносабати билан “Муҳаббат ва садоқат тимсоли” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Республиа Маънавия ва маърифат маркази тарғиботчилари, шоир ва ижодкорлар, маданият ходимлари, Божхона институти офицер ва курсантлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар таниқли ва иқтидорли Ўзбек шоираси, оддий инсон, садоқт ва вафо тимсоли бўлмиш Зулфия исроилова ҳаёти ва ижоди тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтдилар.

Тадбир давомида Божхона институти курсантлари томонидан Зулфияхоним ижодига мансуб шеърий чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Муножат Мўминова,

“Янги Ўзбекистон” мухбири