Унда Ўзбекистон “Тентпеггинг” спорт федерацияси раиси Нодирбек Ибрагимов, мамлакатимизда зотдор Қорабайир отларини кўпайтириш, халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилган янги федерация ҳақида маълумот берди.
У ўз сўзида, аҳоли айниқса,ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ушбу спорт турига кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилганлигини, бугунги кунда спортчиларни ҳамда отларни нуфузли мусобақаларга тайёрлаш мақсадида малакали мураббийларни тайёрлаш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этиб ўтди.
Шунингдек, ушбу спорт тури ҳозирги кунда Осиё ва Европа давлатларида жуда оммалашгани, иштирокчилар якка ёки жамоавий тарзда мусобақаларда иштирок этишлари мумкинлиги тўғрисида ҳам мисоллар билан тўлиқ маълумотлар берилди.
Тадбир доирасида Тендпеггинг спорти ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний шайлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлса от спортининг ҳар қандай тури инсон саломатлигини яхшилаш ва кўплаб касалликларни даволашда жуда фойдали машғулот эканлиги таъкидланди.
Ўзаро савол жавоблар, қизғин фикрлар билан ўтган мулоқотлардан сўнг журналистлар учун давом эттирилган пресс-турда мазкур спорт тури бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Отлар билан тиллаша олган ҳарбий хизматчиларнинг маҳорати, найза ва шамшир ёрдамида белгиланган нишонларни аниқ нишонга олишларида намоён бўлди.
Ҳозирги кунга келиб 60 бош Қорабайир зотли отлар парвариш қилинаётган бўлиб, келгусида улар Миллий гвардия отлиқ эскадрони ҳарбий хизматчилари томонидан нуфузли мусобақаларга тайёрланади.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
"Янги Ўзбекистон" мухбири