Бу йўналишда мунтазам парвозлар ҳафтасига икки марта Airbus A320 самолётларида: сешанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Самарқанд халқаро аэропортида ҳокимлик, Ўзбекистондаги озарбайжон диаспораси, Uzbekistan Airports, Air Marakanda ва Azal  авиакомпаниялари вакиллари иштирокида илк рейснинг тантанали кутиб олиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қиладиган Ўзбекистондаги иккинчи шаҳарга айланади. Бокудан Тошкентга парвозлар мунтазам равишда пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports.