Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Ф. бошқа бир фуқаро А.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини 8 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан 8 000 АҚШ долларини олиб, қалбаки АҚШ доллари ҳисобидан 100 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.