Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Самарқанд вилоятидаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлди.
Ушбу тиббиёт масканида (гематологик) қон касалликлари бўйича даволанаётган болалар учун "Меҳрли мактаб" филиали ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Вазирнинг биринчи ўринбосари тиббиёт масканида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Эслатиб ўтамиз, “Меҳрли мактаб” лойиҳаси Ўзбекистонда онкологик бемор болаларга узлуксиз таълим бериш учун "Замин" халқаро жамоат фонди кўмагида жорий этилган.