Бугун Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қорақалпоғистонлик фаоллар билан биргаликда Нукус шаҳрида Камаловлар хонадонида бўлиб, Любовь аянинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирдик, Президентимиз ва халқимизнинг ҳамдардлик сўзларини етказдик.
Қуръон тиловат этилиб, марҳуманинг ҳақига дуо қилинди, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов