Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар қилди. Қайд этилишича, Лойиҳа 2025 йил июлда Экология вазирлиги ва "Falcon Hunting Solutions" МЧЖ ҳамкорлигида қимматли қушларни табиатга қайтариш лойиҳаси амалга оширилди.

Ушбу қушлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ва камёб тур ҳисобланади. Улар табиатга мослашиб, мустақил ҳаёт тарзини шакллантиради — озуқа топиш, ёввойи ҳайвонлардан ҳимояланиш ва кўпайиш қобилиятини ривожлантиради.

Лойиҳа йўналишида маҳаллий ҳокимият органлари ва экологик мутахассислар ҳам фаол иштирок этди.