Лойиҳа доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тиббий профилактика ва патронаж тизими йўлга қўйилади:

аҳоли мавжуд хавф омилларидан келиб чиқиб хавф гуруҳларига бўлинади;

ўрта ва юқори хавф гуруҳларига кирувчи аҳолининг белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтиши таъминланади;

юқори хавф гуруҳига кирувчи ва мустақил равишда тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморларга уйига борган ҳолда тиббий хизмат кўрсатилади;

профилактик кўриклар ўрнига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, муайян касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувлари ўтказилади;

патронаж кўриклари оптимизация қилиниб, янги мақсадли патронаж тизими жорий қилинади.

Қарор билан 2020 йил 1 декабрдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

Вилоят даражасидаги тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилиб, улар негизида “тиббиёт кластери” ташкил қилинади.