Бу ҳақида “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган.

Унга кўра, Ўзбекистонда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қариндош бўлмаганларни уларнинг розилигисиз “прописка”дан чиқаришга рухсат берилди.

мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни (танишлар, узоқ қариндошлар) ушбу турар жойдан доимий рўйхат — “прописка”дан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди. Тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган ҳолатлар бундан мустасно.