Бу ерда шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар прокуратураси билан биргаликда бўш турган бинога 400 миллион сўмга яқин маблағ жалб қилинди ва 100 нафар ишсиз хотин-қизлар ўқитилиб, бандлиги таъминланди. Улар болалар соғломлаштириш оромгоҳларига 7000 дона дастлабки маҳсулот турларини тайёрлаб беришди.

Замонавий ишлаб чиқариш тармоғи очилиш маросимида вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров иштирок этди.

– Ҳар бир оилага даромад керак. Бунинг учун эса меҳнат қилиш, шароит яратиш керак. Опа-сингилларимизни уйда бўш ўтириши ҳеч бир мезонга тўғри келмайди. Президентимизнинг «Аёллар дафтари»ни юритиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун секторларга берган топшириқлари асосида мана шундай ишлаб чиқариш марказлари иш бошламоқда. Бу ташаббус ҳали бардавом бўлади, ана шундай шундай кичик-кичик марказларни ташкил қилишимиз керак», - деди вилоят раҳбари.

Маълумот ўрнида айтганда Фарғона шаҳрида 4 минг нафар аёл ана шундай марказлар орқали иш билан таъминланади.

Шу куни «Аёллар дафтари»даги бир гуруҳ хотин-қизларга тикув машиналари ва печлар топширилди.

Расулжон Камолов.