Куни-кеча Яшнобод ва Юнусобод туманларида ҳам ана шундай хайрия тадбирлари бўлиб ўтди.
— Яшнобод туманидаги 52-сонли мактабда таҳсил олаётган 21 нафар имконияти чекланган болажонларга совға-салом улашдик, — дейди фонднинг Тошкент шаҳар бўлими раиси А.Далабоев. — Бу ғамхўрлик ва эътибордан уларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди. Ҳаётга бўлган ишончи янада мустаҳкамланди.
Куннинг иккинчи ярмида Юнусобод туман кўзи ожизлар жамияти рўйхатида турувчи яна 96 нафар фуқарога ҳам 17 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари беминнат етказиб берилди.
Таъкидлаш керак, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди жорий ой бошидан буён имконияти чекланган юртдошларимиз ҳамда “Мурувват” ва “Саховат” уйларида яшовчи ватандошларимиз ҳолидан хабар олиб, уларга хайрия ёрдамларини кўрсатиб келмоқда. Хайрия тадбирлари декабрь ойининг сўнггига қадар давом этади.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати