АОКАда ўтказилган брифингда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов бу ҳақда маълум қилди. Жумладан:

    • 12 минг гектарга яқин майдонни ободонлаштириш режалаштирилмоқда. 11 минг тоннага яқин маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланиб, 1300 километрдан зиёд ариқ ва лотоклар тозаланади.
    • Бу йилги ҳашар доирасида ҳам 8 минг 500 дан зиёд қабристонлар 400 га зиёратгоҳлар ободонлаштирилади.
    • 1 миллион тупга яқин манзарали, 500 минг тупдан зиёд мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган. Аҳолига ҳомийлик маблағлари ҳисобидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари бепул етказиб берилади. Шунингдек, ҳашар доирасида 2 миллион тупдан зиёд гул кўчатларини экиш кўзда тутилмоқда.   
    • 5 мингга яқин оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилади. Бунинг учун 1 миллиард 300 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланади.
    • 2 мингдан зиёд имконияти чекланган юртдошларимиз ҳамда якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинади. 7 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади. Бунинг учун жами 2 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилади.  

Шунингдек, ҳашар доирасида ҳудудларда янги маҳалла бинолари ва тадбиркорлик субъектларини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ҳашар доирасида бошқар турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш таъқиқланади. Шунингдек автомобил йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоғбўйи ҳудудларларда ихтиёрий ташаббус билан тадбирлар ўтказиш таъқиқланади. Иш берувчилар томонидан ходимларни ҳашарга мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди.