Давлат статистикаси қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил январь-ноябрь ойларида жами 1 125 дона автобус ишлаб чиқарилган.
Автобус ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 32,8 фоизга ошган.
Ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автобуслар сони:
январда — 1 та
февралда — 67 та
мартда — 61 та
апрелда — 118 та
майда — 129 та
июнда — 107 та
июлда — 78 та
августда — 152 та
сентябрда — 138 та
октабрда — 120 та
ноябрда — 154 та