Ўтган 11 ойи мобайнида шаҳарда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш борасида Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бугун шаҳарда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 318,1 минг кишини ташкил этиб, шундан 253,6 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади.
Уларнинг 23,3 мингга яқини иш ўринларига муҳтож, ишсизлик даражаси аёллар ўртасида 12 фоизни ва ёшлар ўртасида 14,4 фоизни ташкил қилмоқда.
Бу йилдан шаҳар Бандлика кўмаклашиш маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга “Ягона ойна” тамойили асосида хизматлар кўрсатиш тизими жорий қилинди.
Натижада жорий йилнинг ўтган даврида 6 минг 942 нафар фуқарога бандлик соҳасидаги хизматлар кўрсатилди.
Хусусан, 3 минг 830 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш жойларига ишга жойлаштирилди, 483нафар фуқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди. 34 нафар ишсизларга ишсизлик нафақаси тайинланиб, ижтимоий муҳофазага олинди, 616 нафар яқин фуқарога меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди.
2020 йилда банд қилинган 4 минг 401 та иш ўринларига 3 минг 610 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Бундан ташқари, 2 минг 736 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан 3 миллиард 351 миллион 116 минг сўмдан ортиқ маблағ молиялаштириб берилди.
64 нафар оғир турмуш шароитида яшовчи аёлларнинг бандлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар ташкил қилиниб, ўтган давр мобайнида уларнинг барчасини бандлиги таъминланди.
Жумладан, 2 нафари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ишга тушаётган корхоналарда яратилаётган иш ўринларига, 4 нафари мавжуд корхоналардаги бўш (вакант) иш ўринларига, 8 нафари квота иш ўринларига, 2 нафари ҳунармандчилик йўналишида ва 48 нафари бошқа йўналишларида бандлиги таъминланди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида ишсиз, банд бўлмаган фуқаролар, айниқса мигрантларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида, қатор ўқув марказлари ташкил этилиб, урувчилик, сувоқчилик, пайвандчилик, сантехниклик, ғишт терувчи ва бошқа йўналишларда касбга ўқитилмоқда.
1 минг 671 нафар хотин-қизлар доимий иш жойларига ишга жойлаштирилди, 296 нафар хотин-қизларни касбга ўқитилди, 25 нафар ишсизларни ишсизлик нафақаси билан таъминланиб, ижтимоий муҳофазага олинди, 184 нафар яқин хотин-қизларга меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди.
Бундан ташқари, 1 минг 262 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун жамоат ишлари жамғармасидан 786 миллион 895 минг сўм маблағ молиялаштириб берилди.
Л.Сувонов