Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари моҳир курашчи Разамбек Жамаловни ҳам самимий қутлаб, унга янги зафарлар тилади.

Мамлакатимиз жамоаси эришган ютуқларда кумуш медаль соҳиби – оғир атлетикачи Акбар Жўраев, бронза медаль совриндорлари – эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев, тажрибали дзюдочиларимиз Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсуповнинг ҳам ҳиссаси катта бўлгани эътироф этилди.