Сериал мелодрама жанрида бўлиб, 120 қисмдан иборат. Унда ака-ука ва дўстлик муносабатларини асраб-авайлаш, оилавий анъаналарни қадрлаш, меҳр-оқибатли бўлиш кабилар бош  қаҳрамон Қодирхон мисолида очиб берилади.

Постановкачи режиссёр Нусрат Абдурасулов, сценарий муаллифи ва иккинчи режиссёр Муслим Али, продюсер Бахтиёр Фаттоҳов, оператор Тоҳир Абдуллаев, бадиий раҳбар Мусахон Нурматов, монтаж режиссёри Ҳожиакбар Нурмуҳаммедов.

“Қодирхон” сериалида ролларни Мирза Азизов, Муқаддас Холиқова, Мунаввара Абдуллаева, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Ҳамид Тошпўлатов, Боир Холмирзаев, Барно Қодирова, Гулбаҳор Дадамирзаева, Асал Шодиева каби маҳоратли актёрлар ижро этмоқда.

Ҳозирда сериалнинг съёмка жараёнлари давом этмоқда,  декабрь ойидан бошлаб “Mening yurtim” телеканалида намойиш этилиши режалаштирилган.