Тадбир давомида, «ISUZU» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 125,6 миллион сўмлик, 64 дона чангютгичлар, 6 000 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттириляпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси матбуот хизмати.