Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати бугун, 16 декабрда 13 юртдошимиз БААнинг “APLEONA SAM FACILITY MANAGEMENT LLC SANED” компаниясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чартер рейс орқали жўнаб кетгани ҳақида хабар берди.
Меҳнат мигрантларининг транспорт, овқатланиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, касаллик аниқланган тақдирда даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган.
Юртдошларимиз БААдаги турли объектларни қўриқлаш хизматига (security) жалб қилиниши айтилмоқда.