Танловнинг биринчи босқичида 5 564 та, иккинчи босқичида 3 388 та, учинчи босқичида 770 та хотин-қизлар қатнашиб, ғолиб бўлган 133 нафар хотин-қизларга диплом, имтиёзли кредит ажратилиши тўғрисидаги сертификат ва эсдалик совғалар топширилди, деб хабар беряпти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Ўйлаймизки, бундай танловлар республикамиз хотни-қизлари орасида изланувчанлик, яратувчанлик ғояларини янада ошириш, уларнинг ҳаётимиздаги ўрнини юксалтиришга хизмат қилади.