Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, шу йилнинг 1-ярмида тегишли равишда декларация тақдим этганларга "контракт" тўлови учун 175,2 миллиард сўм даромад солиғи қайтарилди. Унга кўра, жорий йил 1-ярмида:

491 938 нафар фуқаро декларация тақдим этди;

декларациялар асосида тўланган солиқ суммаси 150,8 миллиард сўмни ташкил этди;

79 685 нафар фуқаро декларацияларни электрон шаклда топширди.

Ўтган йилнинг 1-ярмига нисбатан:

декларация тақдим этиш 110,2% (446 606 нафар);

декларациялар асосида тўланган солиқ суммаси 3 баробар (49,8 млрд сўм);

декларацияларни электрон шаклда топшириш 23 баробар (3 469 нафар) ўсди.

2022 йил дастлабки 6 ойида:

ЖШОДС имтиёзларидан фойдаланган 161 518 нафар фуқарога 202,6 миллиард сўм даромад солиғи қайтарилди.

Шундан, "контракт" тўлаган 135 325 нафар фуқарога 175,2 миллиард сўм (84%) қайтарилди.