Бу ҳақда Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг Хоразм ҳудудий филиали томонидан тезкор бригадалар жалб қилиниб, оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда ҳудудларда тиклаш ва таъмирлаш ишлари изчил давом этмоқда. Вазирият мутасадди ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво таъсирида Қорақалпоғистон Республикасидаги айрим электр тармоқларида юзага келган носозликларни бартараф этиш ишлари ҳам давом этмоқда. У ерда ҳам Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ҳудудий филиали ходимлари томонидан электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралди.