Ушбу мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 900 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.

Эндиликда Ташаббусли бюджет жараёнларининг ҳар бир босқичи 20 кундан — жами 60 кун давом этиши белгиланди. Шунга кўра, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми:

1-босқич — таклифларни илгари суриш – 15 июлдан – 3 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 15 августдан – 4 сентябргача);

2-босқич — лойиҳаларни саралаб олиш – 4 августдан – 23 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 4 сентябрдан – 24 сентябргача);

3-босқич — лойиҳаларга овоз бериш – 24 августдан – 12 сентябргача (Қорақалпоғистон Республикасида – 24 сентябрдан – 14 октябргача) давом этади.