БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларининг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш,   зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.