Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2006 йилда қидирув эълон қилинган Бухоро тумани Гала Осиё шаҳри Ойбек кўчаси 12-уйда рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган Р.С. исмли аёлни ушлаш юзасидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари ўтказилган.

У Ўзбекистон Республикасига келиши билан қўлга олинган.