Танаффусдан сўнг татамига қайтган ҳамюртимиз мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, барча беллашувларини муддатидан аввал иппон баҳоси билан якунлади.
-52 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган дзюдочимиз финалда озарбайжонлик Фарида Мирзаевани мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Ушбу натижа Диёра Келдиёровага халқаро рейтинг учун 100 очко тақдим этди.