Айрим шахслар томонидан божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларни юк ҳужжатларига кўрсатилмаган ҳолда юртимиз ҳудудига олиб кирилишига қарши божхона органлари кескин кураш олиб бормоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари хориждан юк контейнерида келтирилган қиймати 48 348 АҚШ долларига тенг бўлган 4 турдаги товарларни божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, қиймати 155 млн. сўмлик матолар божхона юк декларацияси ҳамда ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди ўзгариши натижасида 27 млн.сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.