Таъкидланишича, шу йилнинг 16–18 март кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Фақат 17–18 март кунлари Сурхондарё вилоятида, 18 март куни эса Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
19 март куни республика марказий ва жануби-шарқий ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
20 март куни эса мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмаяпти.
Мазкур даврда ҳаво ҳарорати асосан кечалари +5…+10°С, кундуз кунлари +15…+20°С атрофида бўлади. Ёмғир ёғган пайтларда кундузги ҳарорат +13…+15°С гача пасайиши мумкин. Бу кўрсаткичлар март ойи ўртаси учун кўп йиллик ўртача қийматларга яқин.
16–17 март кунлари республика шимоли ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 16–18 ва 20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 19 март куни эса вақт-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан ғарбга ўзгариб, 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +5…+10°С, кундуз кунлари +17…+20°С, 19 март куни эса +14…+17°С бўлиши кутилмоқда.