Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларида дўл ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Гузор туманларида:

- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, ҒаллаороИ, Шароф Рашидов, Фориш. Янгиобод туманларида;

- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ. Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

- Наманган вилояти: Поп. Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

- Андижон вилояти: Андижон, Асака. Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.