Жорий йилнинг 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилди. Маълум бўлишича, 2020 йил январь ойида Наманган шаҳрида яшовчи таниши унинг ишончига кириб, 2 дона Спарк русумли автомашиналарни 26.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишган.

500 АҚШ долларини бериб, қолган пулларини ҳар ойда 350 АҚШ долларидан 3 йил давомида беришини айтиб, автомашиналарни бошқа шахсга сотиб юборгани, бироқ пулларни бермаётганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 17 октябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.