Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Видеохабарда айтилишича, «Жалолқудуқ Авиатранс» МЧЖда норасмий турагент вазифасини бажариб келган 41 ёшли аёл 19 547 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний Умра тадбирини ташкил этган. МЧЖ томонидан 2024–2025 йиллар давомида фуқаролардан 22 миллион 846 минг 590 доллар нақд пуллар олинган..

Бунда давлат ва жамият манфаатларига етказилган жами зарар 1 миллиард 819 миллион сўмдан ортиқ, солиқ ва бошқа йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича эса 15 миллиард 363 миллион сўмдан ортиқ маблағ ҳисобланган.

Ташкилот томонидан Саудия Арабистонига юборилиб, оғир аҳволда ҳеч қандай шароитларсиз қолиб кетган жами 534 нафар фуқаро махсус рейслар орқали мамлакатга олиб келинган.

Ҳолат юзасидан 14 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 13 киши қўлга олинди.